TEATR
» Асосий сахифа » Пўлат Саидқосимов
» Асосий сахифа » Пўлат Саидқосимов

    Пўлат Саидқосимов


    Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов психологик мураккаб рўллар устаси сифатида ном қозонган. Ўзига хос овоз эгаси бўлган санъаткор ярим асрдан ошиқ вақт мобайнида кино ва театрда юзлаб рўлларни маромига етказиб ижро этди. У талқин этган образлар содда ва самимийлиги, ҳаётийлиги, бетакрор нутқи билан ажралиб туради. 

     

    Пўлат Саидқосимов

     

    Пўлат Саидқосимов

     

    Пўлат Саидқосимов

     

    Актёр ижросидаги Абу Райхон Беруний, Абдуллатиф, Аврангзеб, Мирзакаримбой, Муҳаммад чатоқ каби рўллари кино ва театримизнинг ёрқин образлари эътирофга сазовор бўлган.

     

    Пўлат Саидқосимов

     

    Пўлат Саидқосимов

     

    Пўлат Саидқосимов, 08.10.1931 куни Тошкентда туғилган, 1954-йил Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. 1954-1957 йилларда Ҳ.Олимжон номидаги Самарқанд театрида, 1957-йилда Хамза (хозирги Ўзбек Миллий Академик драма) театрида актёр бўлиб ишлаб ижод қилган. Кенг кўламли, турли ечимдаги, психологик мураккаб рўлларга мойиллик, инсон маънавий дунёсини чуқур таҳлил қилиш Саидқосимов истеъдодига хос бўлиб, образлари содда ва табиийлиги, мукаммал саҳна нутқи, актёрлик ифода воситаларининг лўндалиги билан ажралиб туради. 1979-йил Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлган. 

    Пўлат Саидқосимов

     

    Пўлат Саидқосимов

    Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида филмни суратга олиш жараёнида иштирок этаётган таниқли актёр, Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимовнинг тўсатдан тоби қочиб Республика шошилинг тиббий ёрдами илмий марказига олиб келинган эди. Беморни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика шошилинг тиббий ёрдами илмий маркази бош директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдуҳаким Ҳожибоев кўрикдан ўтказиб, операция қилган эди. Жарроҳлик амалиёти мураккаб кечгани сабабли унинг давомийлиги 6 соатга чўзилган. Актёр, 2019-йил 18-январь куни оламдан ўтди.

    Пўлат Саидқосимов

     



Актёрлар
ОБ ХАВО