2018-йил 31-декабрь куни Ўзбек Миллий Академик драма театри ва ЎзЛиДеП аъзолари ва "Чақар" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ш.Абдумажидова билан ҳамкорликда Тошкент шахар Шайхонтохур тумани, Чақар маҳалласида истиқомад қилувчи кам таъминланган, ёрдамга мухтож оилалар, ногиронлар, кекса ва хаста ватандошларимиз хонадонларига ташриф буюриб, уларни янги йил билан муборакбод этиб, совға саломлар улашишди. Улар билан дилдан, яқиндан суҳбат қуриб, кайфиятларини кўтаришди. Ўзбек Миллий Академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Масудов ва ЎзЛиДеП аъзоларининг ташрифи уларга байрамона кайфият, хурсандчилик олиб келди.
Янги йил олди қилинган бу хайрли иш, ўзбек халқини, меҳрибон халқ эканлигини, гўзал намунаси бўлди десак, адашмаган бўламиз.