2018-йил 25-декабрь куни, тонгда, М.Аҳмеджанова, Ўзбек Миллий Академик драма театри директори Ф.Масудов ва директор ўринбосари А.Набиев, "Чиғатой" мозорига бориб, Туроб Тўла қабрини зиёрат қилдилар.
2018-йил 25-декабрь куни соат 17:00 да Ўзбек Миллий Академик драма театрида Туроб Тўланинг 100 йиллик хотира кечаси бўлиб ўтди. Ушбу хотира кечасини Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазири Бахтиёр Сайфуллаев Сайфуллаевич очиб берди.
Бахтиёр Сайфуллаев Сайфуллаевич Ўзбекистон халқ шоири Туроб Тўла хақида жуда илиқ сўзлар айтдилар ва сўзга Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизов, “Ўзбек кино” миллий агентлиги раисининг биринчи ўринбосари Шухрат Ризаев, Ўзбекистон халқ артисти Мухаммадали Абдуқундузовлар сўзга чиқдилар. "Ўзбекистон халқ шоири Туроб Тўла ижодий фаолияти сер қирра эди. Шоир, театр ва кинонинг профессионал драматурги, кўнгилларни ром этувчи қўшиқлар ижодкори эди. У санъатнинг қайси жанрида ижод қилмасин юксак махоратни намойиш қила билди. Йиллар ўтган сайин шеърлари авлоддан авлодга мерос бўлиб ўтаверди. Унинг хар бир асарини ўқиб пъеса ва сценарийси асосида қўйилган саҳна ва экран асарларини кўриб, бу асарлар эскилмаслиги даврлар ўтган сари янги талқин, янгича ижронинг туғилиши табиий холга айланади. Бу Туроб Тўла портретининг айнан ўзига хос бўлган жилоси ва тароватини англатувчи хилсатдир. – деб жуда самимий сўзлар айтилди, эслаб хотиралашди ва Туроб Тўла шеърларидан ўқидилар.
Ижодий кечада қатор хонандалар айнан Туроб Тўланинг шеърлари асосида дунёга келган қўшиқларини куйлашди. Жумладан : Зулайхо Бойхонова, Фарух Зокиров, Хайрулла Лутфуллаев, Мансур Тошматов, Эркин Рўзматов, Малика Эгамбердиева, Мусаллам Дадажоновалар қўшиқлар, ариалар куйлаб дилларни янада яшнатишди.
Ўзбекистон халқ шоири Туроб Тўла таржима қилган, Шекспирнинг “Қизнинг қуйилиши” асаридан лавхаларни “Дийдор” театр студияси актёрлари ижро этишди.
Кечани Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Фатхулла Масудов ва Лола Элтоева олиб боришди.