2018-йил 12-декабрь куни соат 15:00 да Ўзбек Миллий Академик драма театрида буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматовнинг 90 йиллик таваллуд йилига бағишланган хотира кечаси ўтказилди.
Мазкур тадбир Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 2 апрелдаги “Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида“ги қарори ижроси доирасида ташкил этилди. Бунда Давлат арбоблари, таниқли шоир ва ёзувчилар, таниқли ижодкорлар, актёрлар, санъаткорлар, олимлар иштирок этишди.
Тадбирда атоқли адибнинг бой ижоди, ибратли ҳаёт йўли ва ижтимоий фаолияти, миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига, дунё халқлари маънавиятини юксалтиришга қўшган улкан ҳиссаси ҳақида сўз юритилди.
Хотира кечаси аъло даражада ва кўтаринки рухда ўтди. Чингиз Айтматовга бўлган хурмат-эҳтиром, мухаббатимиз чексиз эканлиги ва бу адибнинг умри давомида ёзган асарлари башарият ахлига, бутун дунё ахлига эзгулик йўлида хизмат қилиб қолади. Чингиз Айтматовни таниган, билган, севган инсонлар хеч қачон унутмайди.