28-октябрь куни Ўзбек Миллий Академик драма театри ижодкорлари Ўзбекистон халқ артисти М.Иброхимова ва Х.Тошпўлатов Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманига бориб, пахта хашарчилари билан учрашишди. Ушбу ижодкорлар пахта теримидаги хашарчилар билан кўришиб, уларга ҳуш кайфият улашиш мақсадида шеърлар, ўйинлар, рақслар ва қўшиқлар айтишди. Бу уларнинг кайфиятига кайфият, ғайратига ғайрат қўшди десак асло муболаға бўлмайди. Об-хаво кутилганидек бўлмагани, ёғингарчилик бўлгани сабабли, Қуйи Чирчиқ туманида жойлашган маданият уйида ижодий кеча қилиб хашарчиларни рухлантириб қайтишди.