Сирдарё вилояти мусиқали драма театри
Муаллиф: superadmin да 12 , Бўлим: Асосий сахифа / Спектакллардан фотолавхалар, кўришди 760
11-сентябрь куни Ўзбек Миллий Академик драма театрига Сирдарё мусиқали драма театри ташриф буюрди. 11-сентябрь куни соат 14:00 ва 19:00 да Сирдарё мусиқали драма театри Ўзбек Миллий Академик драма театрида Чингиз Айтматовнинг "Момо ер" спектаклини томошабинларга хавола этди. Сирдарё мусиқали драма театри ижодий жамоасини Ўзбек Миллий Академик драма театр директори Фатхулла Масудов, директор ўринбосари Асадулло Набиев, Ўзбекистон халқ артистлари Ёқуб Аҳмедов, Тўти Юсупова, Ёдгор Саъдиев, Малика Иброхимова, Зухра Ашурова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Махмуд Исмоилов, Хожиакбар Комилов, Хосият Хусановалар сахнага чиқиб Сирдарё мусиқали драма театри ижодий жамоасига омад тилаб, томошабинларга яхши кайфият улашишди.













Эслатиб ўтамиз Сирдарё мусиқали драма театри 12-сентябрь куни ҳам 14:00 ва 19:00 да такроран Чингиз Айтматовнинг "Момо ер" спектаклини намоиш этилди.