Юксак маънавиятли авлод
Муаллиф: superadmin да 29 , Бўлим: Асосий сахифа / Тадбирлардан фотолавхалар, кўришди 746
29-май куни Ўзбек Миллий Академик драма театрида "Юксак маънавиятли авлод" Республика фестивалининг Тошкент шахар босқичи ғолибларини тақдирлаш маъросими бўлиб ўтди. Ёш истедодли, билимли, илимга чанқоқ ёшларимизни табриклаб, уларни тақдирлаш учун Ўзбекистон Республикаси Тошкент шахар хокими Жахонгир Ортиқхўжаев сўзга чиқди ва уларни совғалар билан тақдирлади. Илимга чанқоқ ёшларимизни табриклаш мақсадида бир қатор хонандалар ташриф буюриб, ўз қўшиқлари билан йошларни хушнуд этишди.













Ўзбек Миллий Академик драма театри келажагимиз пойдеворларига, билимли йошларимизга Эркин Хушвақтовнинг "Қирмизи олма" спектаклини намоиш этди. Бу спектакль 7 йошдан 70 йошгача бўлган барча мухлисларни кўнглидан жой олган десак муболаға бўлмайди, йошларимизга спектакль жуда мақул келиб, жуда яхши қарши олиб, аъло кайфиятда томоша қилишди.