Хотира ва қадрлаш
Муаллиф: superadmin да 09 , Бўлим: Асосий сахифа / Тадбирлардан фотолавхалар, кўришди 725
Ўзбек Миллий Академик драма театри ижодий жамоаси ва бошқа ходимлари 9-май "Хотира ва қадрлаш" куни муносабати билан Чиғатой қабристонига ва Хотира майдонига бориб зиёрат қилдилар.
Хотира ва қадрлаш – халқимизнинг асрий қадриятлари, улуғ фазилатларидан. Эл-юртнинг тинчлиги, осойишталиги, эрки ва озодлиги учун курашган инсонлар ҳамиша халқимиз ардоғидадир. Шундай экан, Ўзбек Миллий Академик драма театри ижодий жамоаси ва барча ходимлари қабристон аҳлини, устозларни зиёрат қилишни ўзларига улкан вазифа деб билиб Чиғатой қабристонига ва хотира майдонига бориб зиёрат қилдилар.