Заминдан олис кетма
Муаллиф: Admin да 06 , Бўлим: Спектакллар, кўришди 3 781
ЖАНР: Комедия
Қўчқор Норқобилнинг "Заминдан олис кетма” номли драмаси бугунги куннинг
энг муҳим муаммоларидан бири экология, табиатни асраш мавзусига
бағишланган. Асарда агар инсоният табиатга нисбатан шундай муносабатда
бўлаверса дунё экологик хавф гирдобида қолишига эътибор қаратилган.
Мазкур пьесада ҳалоллик ва нопоклик, эзгулик ва ёвузликнинг кураши
инсонлар ўртасидаги муносабат, чуқур драматик таҳлиллар орқали берилган.
Драмада ўз юртини севган, Ватан табиати ва борлиқни ҳаётнинг бир бўлаги
деб билган ёш журналистнинг турли хил кучлар билан тўқнашуви жонли
воқеалар орқали ифода этилган. Бир сўз билан айтганда, мазкур пьесада
бугунги замон қаҳрамонининг қиёфаси тўлақонли акс этган.