Сирдарё вилояти хокимяти ходимлари театримизда
Муаллиф: spradm да 28 , Бўлим: Асосий сахифа, кўришди 761
28 январь соат 10:00 да Ўзбек миллий акдемик драма театрда Сирдарё вилояти хокимяти, туман хокимлари ва ташкилотлар ишчи ходимлари, маданий хордиқ чиқариш мақсадида меҳмон бўлишди. Театрмиз фойесида меҳмонларни театр директори Ўзбекистонда хизмат кўрастган артист Фатхулла Масудов бошчилигида директор ўринбосари Ўзбекистонда хизмат кўрастган артист Асадулла Набиев ва актиёр Даврон Каримовлар кутиб олишди. Меҳмонларга театр репертуаридан ўрин олган Иззат Султон асари асосида саҳналаштирилган "Имон” спектакли намоиш этилди. Спектакль касбга бўлган маъсулият ва бу томошобинларни чуқур мулоҳоза қилишга хизмат қилди. "Имон” спектакли инсонларни мулоҳозали қилишга ва бировни ҳақини ўзлаштирмасликга ўз ишининг фидойиси бўлишга ундайдиган спектаклдир. Томошабинларга спетакль жуда мақул бўлди.