Муаллиф: spradm да 27 , Бўлим: Асосий сахифа, кўришди 840
Ўзбек миллий академик драма театри 19-дан 24 январь Қорақолпоғистон Республикаси ва Ҳоразм вилоятида ижодий сафарда меҳмонда бўлиб қайтишди. Сафар мобайнида Ўрозбой Абдураҳмонов қаламига мансуб "ЎЖАРЛАР” комедияси ва Қўчқор Норқобилнинг "Тақдир синовлари” драмаси намоиш этилди. Қорақолпоғистон Республикаси Бердақ номидаги академик мусиқали театрда "ЎЖАРЛАР” комедияси бўлиб ўтди, спектаклни муҳлисилар яхши қабул қилишди. Спектаклдан сўнг Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Г.Ибрагимбекова, Х.Комилов, Т.Саидов, Р.Ярашова ва артистлар Н.Анарбаева, Ғ.Боймирзаев, Ф.Ғофуров, Ф.Зияевлар иштирокида давра суҳбати бўлди. Ўзбек миллий академик драма театри жамоасининг ярми соат 11:30 да Қорақолпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани хокимяти биносида, театр директори Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ф.Масудов бошчилигида ва устоз санъаткор Ўзбекистон халқ артисти Э.Комилов, директор ўринбосари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист А.Набиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар С.Юнусова, Р.Каримов ва артистлар Х.Тошпўлатов, С.Отажонов, Ў.Менглиев, Х.Тошмухамедова, Л.Орзиев ва А.Шарипова иштирокида катта ижодий учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда театр ижодкорларини эсталик совғалари билан тақдирлашди.


