TEATR

     


    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлиси баёнига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги топшириғига биноан  Ўзбек миллий академик драма театри 19-дан 24 январь кунлари оралиғида Қорақолпоғистон Республикаси ва Ҳоразм вилоятида ижодий сафарда меҳмондирлар. Сафар мобайнида Ўрозбой Абдураҳмонов қаламига мансуб "ЎЖАРЛАР” комедияси ва Қўчқор Норқобилнинг "Тақдир синовлари” драмаси намойиш этилади. 20 январь соат 11:00 ва 15:00 да Қорақолпоғистон Республикаси Бердақ номидаги академик мусиқали театрда "ЎЖАРЛАР” комедияси бўлиб ўтди, муҳлислар яхши қабул қилишди. Спектаклда Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар  Г.Ибрагимбекова, Х.Комилов, Т.Саидов, Р.Ярашова ва артистлар Н.Анарбаева, Ғ.Боймирзаев, Ф.Ғофуров, Ф.Зияевлар иштирок этишди. Ўзбек миллий академик драма театри жамоасининг ярми соат 11:30 да Қорақолпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани хокимияти биносида, театр директори Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ф.Масудов бошчилигида ва устоз санъаткор Ўзбекистон халқ артисти Э.Комилов, директор ўринбосари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист А.Набиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар С.Юнусова, Р.Каримов ва артистлар Х.Тошпўлатов, С.Отажонов, Ў.Менглиев, Х.Тошмухамедова, Л.Орзиев ва А.Шарипова иштирокида катта ижодий учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда театр саҳнасида намойиш этилган спекталлардан парчалар ижро этилди.

       



Актёрлар
ОБ ХАВО