У. Шекспирнинг олам аро машҳур фожеаси асосида Миллий театр саҳнасида қўйилган бу спектакл жамоанинг ижобий фаолиятда катта воқеа бўлди. Жаҳон адабиётининг бу дурдонасига мурожаат қилишнинг ўзи ҳам эътиборга сазовордир. ”Ўлиш ё қолиш”дек мангу мавзу - ҳамишалик муаммога Ҳамлет яна бир бор томошабинлар билан бирга жавоб излайди.